Буюк Британияда коронавирусдан ўлим ҳолати кескин ўсмоқда

Сешанба куни Британияда “Сovid-19” корона вирусидан ўлганлар сони 100.000 ҳолатдан ошиб кетди, шу куни 1631 ўлим ҳолати қайд этилди.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, сўнгги 24 соат ичида Буюк Британияда ” Сovid -19″ корона вируси юқтирганлар сони 20 089 нафарни ташкил қилиб, умумий 3 689 746 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган кун давомида касаллик туфайли 1631 та янги ўлим аниқлангани ва мамлакатдаги пандемия қурбонлари сони 100 162 нафарга етганини маълум қилди.

Ҳукумат маълумотларига кўра, Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олганлар сони 6 миллион 853 минг кишига етди, шу жумладан иккинчи дозани олганлар 472 минг кишини ташкил этди.

Буюк Британия пайдо бўлган коронавирус билан рўйхатдан ўтганлар сони бўйича дунёда 5-ўринда, шу касаллик туфайли ўлганлар сони бўйича ҳам 5-ўринда туради.

Сўнгги ҳафталарда мамлакатда касалликнинг тез тарқалишини кузатилди ва 14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Метт Хенкок олимлар Корона вирусининг янги турини топганини эълон қилди.

Бироқ, 8 декабрь куни Буюк Британия ҳукумати Коронавирус инфекциясига қарши Американинг “Pfizer” ва Германиянинг “BioNTech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан аҳолини оммавий эмлашни бошлади, кейинчалик Американинг “Модерна” компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам тасдиқланди.