Конгресснинг республикачи аъзоси Байден импичментини талаб қилди

АҚШ Республикачилар партияси аъзоси Маржори Тейлор Грин янги президент этиб тайинланган президент ва унинг оиласини коррупция жиноятларида айблаб, президент Жо Байденга импичмент эълон қилишни сўраб мурожаат қилди.

Грин “Твиттер”даги саҳифасида шундай деди: “Мен ҳозир президент Жо Байденни лавозимидан четлатилишини сўраб мурожаат қилдим ва натижаси қандай бўлишини кўрамиз”.

Грин: “Байден президентлик лавозимини эгаллашга нолойиқ ва Барак Обама президентлик вақтида вице-президент сифатида ўз ваколатларини суиистеъмол қилган ташвишли тарихига эга”, деган.

Унинг баёнотига кўра Байден ўз ўғли Хантерни Украинадаги коррупциялашган энергетика компаниясининг директорлар кенгаши аъзолигига киришида рухсат берган.