2021 йилда ҳам Австралия чегаралари ёпиқ қолиши мумкин

Австралиянинг юқори мартабали соғлиқни сақлаш ходими душанба куни Коронавирусга қарши вакциналар киритилганига қарамай, Австралиянинг халқаро чегаралари бу йил саёҳатчилар учун очилиши эҳтимолдан йироқлигини эълон қилди.

Австралия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош котиби ва Австралиядаги вирусга қарши кураш бўйича етакчи маслаҳатчи Брендон Мюрфи 2021 йилда мамлакатга кириш ва ундан чиқиш қайта тикланиши кутилмаётганини айтди.

Ковид-19 тарқалишини тўхтатиш учун Австралия 2020 йил мартидан буён чет эллик меҳмонлар учун ўз чегараларини ёпиб қўйди, шу билан бирга ҳар ҳафта чекланган миқдордаги фуқаролар ва уларнинг оилаларига мамлакатга қайтишга имкон берди.

Натижада, ўн минглаб австралияликлар ҳанузгача чет элда қолмоқда, қайтиб келган саёҳатчилар эса меҳмонхонада 14 кунлик карантин муддатини ўтказиш учун 3000 австралия долларини (2300 АҚШ доллари) тўлашлари керак.