Ар-Риёдда биринчи автомобиллар кинотеатри ишга туширилди

Саудия Арабистони “Муви Синема” компанияси шанба куни пойтахт Ар-Риёдда ташкил этилган биринчи “автомобил кинотеатри” ишга туширилганини эълон қилди.

Компаниянинг “Твиттер”даги саҳифасида шундай дейилади: “Биз Коронавирусига қарши эҳтиёт чораларига кўра, Ар-Риёд шаҳрида фойдаланилмай турган майдонда шаҳар аҳли учун ўзига хос кўнгилочар тажрибани тақдим этишни истадик”.

Шуни таъкидлаш керакки, “Автомобил кинотеатри”да ҳар куни 3 та кино намойиш этилади ва асосий экранининг катталиги 200 квадрат метрга тенг. Автотураргоҳи эса, 150 та автомобилни сиғдира олади.