Қўшма Штатларда илк бор мусулмон фуқаро бош прокурор лавозимига тайинланди

2 феврал куни 52 ёшли Сайма Муҳсин Мичиган штатининг Шарқий округи бўйича АҚШ Бош прокурори лавозимини эгаллайди ва Америка Қўшма Штатларида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи мусулмон аёлга айланади.

Асли покистонлик бўлган Сайма Муҳсин ўз лавозимини ҳозирги округ прокурори Метю Шнейдер 1 феврал куни ишдан кетганидан кейин бошлайди.

Шнейдер ҳозирда Шарқий Мичиган штатида бош прокурорнинг ёрдамчиси бўлган Сайма Муҳсин унинг ўрнини эгаллашини айтди ва шундай деди: “Мен ўз лавозимимни мен таниган энг яхши федерал прокурорлардан бири Сайма Муҳсиннинг қўлига топширганимдан жуда хурсандман”.

У Сайма хоним ҳақида “фаол адвокат ва истеъдодли бошқарувчи деб таърифлаган ва Америка тарихидаги биринчи мусулмон иммигрант федерал прокурори сифатида ушбу лавозимни эгаллаши ҳақиқатан ҳам тарихий ва у бизнинг жамиятимиз ҳимоячиси бўлади”, деган.

Сайма Муҳсин Покистонда туғилган, Ню-Жерсидаги Ратгерс университетидан ҳуқуқшунослик бўйича илмий даража олган, Ню-Йорк шаҳри Бош прокурорнинг ёрдамчиси бўлган, кейин Ню-Жерси штати Жиноят Адлия департаменти ва Уюшган жиноятчилик ва товламачилик бўйича Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган..

Шунингдек, у бир қанча йиллар давомида федерал прокурор бўлиб ишлаган. 2002 йилдан бери у бош прокуратурада ишлаган ва 2018 йилдан Мичиган штатининг Шарқий округи учун бош прокурорнинг катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.