Амазон Байденнинг ғалабасини тасдиқлашга қарши овоз берган конгрессменларни молиялаштиришни тўхтатади

Американинг “Амазон” компаниясининг сиёсий ишлар қўмитаси ўтган ҳафта демократ Жо Байденнинг президентлик сайловларида ғалаба қозонишини тасдиқлашга қарши овоз берган АҚШ конгрессменларини молиялаштиришни тўхтатганини айтди.

“Қонуний демократик жараёнга путур етказишга йўл қўйиб бўлмайдиган уринишларни ҳисобга олган ҳолда, Амазон сиёсий ҳаракатлар қўмитаси АҚШ президентлик сайловлари натижаларини бекор қилиш учун овоз берган барча Конгресс аъзоларига хайрия маблағларини тўхтатди”, дея Амазон вакили сўзларини келтирган Американинг CNN саҳифаси.

Бир қатор йирик компаниялар, шу жумладан Google Вашингтондаги Конгресс ғалаёнлари билан боғлиқ воқеаларни қўллаб-қувватлайдиган сиёсий кампанияларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишларини эълон қилишди.

CNBC илгари хабар берганидек, дунёдаги энг йирик инвестиция банкларидан бири бўлган JP Morgan Chase, Citigroup,  Goldman Sachs инвестиция банки ва Марриотт халқаро меҳмонхоналар тармоғи, қисқа муддатли онлайн ижара хизмати Airbnb сиёсий кампаниялар учун ҳомийликни қисман ёки вақтинча тўхтатганлигини эълон қилди. Шунга ўхшаш қарор Microsoft  ва Facebook томонидан ҳам қабул қилинган.

Эътиборли томони шундаки, 6 январь куни, Конгресс сўнгги президент сайловлари натижаларини тасдиқлаши ва демократ Жо Байденни ғалаба расман эълон қилиши керак бўлган куни, Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб киришди. Натижада Конгресс иши бир неча соатга тўхтади ва унинг аъзолари эвакуация қилинди. Бино ичида бошланган тартибсизликлар камида 6 кишининг ўлимига олиб келди.