“HAS NOT BEEN SELECTED”

Ушбу жумла америка орзусини синаб кўрмоқчи бўлган ва грин кард лотереясида қатнашган кўпчилик инсонларга таниш бўлиб қолган. Депрессия қилиб, тушкун кайфиятга тушурадиган бу жумлага ҳар йили май ойида дуч келиш мумкин. Ҳар йили шу кунларда грин кард расмий сайти катта босимга дуч келар эди.

2020 йил ўзига хос йил бўлмоқда. Вирус пандемияси, Иқлим ўзгаришлари, табиат фожеалари ва бунинг ортидан иқтисодий инқирозлар дунё турмуш тарзини ўзгартириб юборди.

Хусусан, дунёнинг энг бадавлат ва орзулар мамлакати бўлмиш АҚШ ҳам бу йилги синовлар билан курашмоқда.

COVID-19 касаллиги пандемияси билан курашга асосий эътибор қаратилганлиги сабабли АҚШ Давлат департаменти бу йилги Грин кард лотереяси натижаларини эълон қилишни 1 ойга кечиктирди.

DV2021 натижаларини 1 ойдан кейин, аниқроғи 2020 йил 6 июнь кунидан бошлаб доимги расмий сайтида текшириш мумкин бўлади.

Ушбу ўзига хос лотореяда ҳар йили 2 миллионга яқин Ўзбекистонликлар иштирок этиб омадини синаб кўради.

Грин кард лотереясини ўйнаганларга “HAS NOT BEEN SELECTED” хабарига дуч келмаслигини ва аксинча ғолиб бўлишини тилаб қоламиз.