Президент Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди.

Ташриф дорасида давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказиши режалаштирилган.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.

Президент Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия Республикаси президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.