Инсон харомдан узоқ бўлса Коронавируслар тарқалмайди

1969 йили AҚШда фоҳиша аёллар орасида ОИTС симптомлари билан бир хил кечадиган касаллик қайд қилинган эди, шифокорлар ўша пайт бу касаллик пневмонияни камдан кам учрайдиган тури деб, эътибор қилишмаган эди.

1981 йили AҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (Centers for Disease Control and Prevention) 30 нафарга яқин эркакда орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИTС, ВИЧ/СПИД, ОИВ) Саркома Капоши – тери ўсма касаллиги билан биргаликда кечганлигини эълон қилди.

Касалликка чалинган эркакларнинг бари гомосексуаллик (бесоқолбозлик) билан шуғулланганлар бўлган. ОИTСни келиб чиқишини ўрганиш жараёнида кучли гипотезалардан бири “Саркома Капоши” гипотезаси эди, кейинчалик гипотеза клиник тасдиғини топди. Клиник изланишларда қайд қилинишича Саркома Капоши асосан 37 ёшгача бўлган эркакларда учрайди, аёлларга нисбатан эркаклар 20-30 баробар кўп касалланади. Касал эркаклар асосан палапартиш жинсий ҳаёт кечирувчилар бўлади (10 дан 40 тагача аёллар билан жинсий алоқа қилган эркаклар ёки бесоқолбозлик билан шуғулланнувчи эркаклар).

Коронавирус илк бор 1965-1967 йилларда ўткир респиратор касалликка йўлиққан одамлардан ажратиб олинган.

Эпидемиологияси: вирус мушук, ит, чўчқа, йирик шохли ҳайвонлар, қушларни касаллайди. Ҳайвонларда гепатит (сичқон гепатит вируси), гастроентерит (чўчқа гастроентерит вируси), товуқларда юқумли бронхит ва энсефалитни келтириб чиқаради. Одамларда кўпинча асорат бериб, ўткир вирусли бактериал пневмонияга айланиб кетади. 2002-2003 йили Хитойда атипик пневмония урчишига Корона вируснинг SARS-CoV тури тарқалишига сабаб бўлган. 2019 йилга қадар вирус ўрганилмаган эди.

Коронавирус уйғонишини энг катта сабаби бу йиртқич ҳайвонлар гўштини истеъмол қилишдир. Коронавирусдан ҳам ўта ҳавфли вируслар ухлаб ётибди, улар ҳам ҳали ўрганилмаган.


Саркома Капоши билан касалланган бемор сурати.

Хулоса шуки, биз мусулмонлар Aллоҳ харом қилган нарсаларни қилмасак ичимиздан касаллик ва балолар чиқмайди.

Билол Mуҳаммад Расул,
Умумий амалиёт шифокори, клиник-резидент,

Словакия Республикаси.