Бруклиндаги озиқ-овқат дўконида шаҳар полицияси рейд ўтказди

Чоршанба куни шаҳар полицияси томонидан Бруклиндаги озиқ-овқат дўконида ўтказилган рейд вақтида ярим миллион долларлик солиқлари тўланмаган, тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тамака ва спиртли ичимликлар топилган ва мусодара қилинган.

Полиция офицерлари Нью-Йорк штати Кенсингтон шаҳридаги Дитмас проспекти ва Шарқий Тўртинчи кўчасидаги Barrel Beerда 5000 қутидан ортиқ сигарет, тамаки ва камида 1000 шиша спиртли ичимликларни ноқонуний сотилаётганлиги учун олиб қўйишди.

“Биз одатда шаҳарнинг турли бурчакларида текширувларни ўтказамиз”, – деди шериф Жозеф Фучито. «Аммо бу битта дўкон учун жуда катта миқдор.»
Шунингдек, тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш учун лицензияси бўлмаган дўкон ичидан уй шароитида, қўлда тайёрланган спиртли ичимлик ҳам топилган.

Расмийларнинг хабарига кўра, дўкондан ликюр сотиш учун бериладиган сохта лицензия ҳам топиб олинган.

Дўконда ишлайдиган Муҳаббат Жалалова юқоридаги жиноятни содир этганликда айбланиб ҳибсга олинган ва суриштирув учун шериф офисига олиб келинган.