Ўзбекистон делегацияси Диний эркинликлар бўйича АҚШ конференциясида қатнашади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019-йил 16-23-июл кунлари амалий ташриф билан АҚШга боради ва Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи Вазирлар конференциясида иштирок этади.

Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам ўрин олган.