АҚШнинг янги элчиси Даниел Розенблум ўзбек халқига видеомурожаат йўллади

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаган, айни пайтда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги навбатдаги элчиси этиб тайинланган Даниел Розенблум ўзбек халқига видеомурожаат йўллади.

Ўзбек тилида гапирган янги элчининг видеомурожаати АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан эълон қилинган.

АҚШ Сенатининг 2019 йил 11 апрелдаги тасдиғи билан Даниел Розенблюм Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган.

The U.S. Ambassador to Uzbekistan Daniel Rosenblum

Introducing the new U.S. Ambassador to Uzbekistan, Daniel Rosenblum!

Posted by U.S. Embassy Tashkent on Wednesday, May 22, 2019

Даниел Розенблум – Йел университетини битирган, тарихчи, советшунослик ва халқаро иқтисод магистри илмий даражаларига эга. Собиқ иттифоқ давлатлари бўйича кучли мутахассис ҳисобланади. Рус тилини билади. АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё минтақаси бўйича ёрдамчисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сиёсий таҳлилчилар АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига кучли дипломат ва минтақа давлатлари бўйича тажрибали эксперт ҳисобланган Даниел Розенблумнинг тайинланишини Оқ уй бу минтақада ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш режаси борлигини кўрсатади, деб баҳолашган эди.