АҚШда ўзбек адвокат 16 йиллик қамоқни 14 йилга қисқартиришга эришди

Асли ўзбекистонлик бўлган адвокат Фарруҳ Нуриддинов 2013 йили Ўзбекистондан АҚШга кўчиб келиб, айни пайтда федерал ҳамда Нью-Йорк штати судларида жиноят ҳуқуқи амалиёти билан шуғулланмоқда. У Мексиканинг гиёҳвандлик картелига аъзоликда гумон қилинаётган кишига минимал муддатдаги жазо тайинланишига эришди

2018 йилнинг октябрида Десидерио Ортиз-Гарсияга Нью-Йорк Жанубий маъмурий суди томонидан 2 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, у 6 килограмм ўткир таъсир этувчи психотроп моддаси (фентанил) ва 4 килограмм кокаинни ноқонуний равишда сақлагани ҳамда кейинчалик уларни сотмоқчи бўлгани учун 100 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. 

Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ва Наркотикларни назорат қилиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган махсус операция натижасида Мексиканинг Синалоа штатидан бўлган Ортиз-Гарсия 2017 йил июль ойида ушланди. Барча қонунбузилиш ҳолатлари ва аниқланган гиёҳванд моддаларининг ҳажмини инобатга олганда, Ортиз-Гарсияга 16 йил қамоқ жазоси хавф солганди. АҚШ қонунларида бундай турдаги жиноятлар учун камида 10 йил қамоқ жазоси тайинланади. 

АҚШ федерал судьяси Жорж Дэниэлс раислигида ўтган жиноят процесс ишида Гарсияни адвокат Фарруҳ Нуриддинов ҳимоя қилди. Адвокат ўз мижозини жуда саводли ҳимоя қилиши натижасида Гарсияга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди. Судья Дэнниэлснинг мазкур қарори Нью-Йорк Жанубий маъмурияти амалиётида ҳали ҳеч қачон кузатилмаган ҳолат бўлди. Федерал прокуратура эса ҳукмга нисбатан шикоят аризаси киритмади.