Жамбул областидаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Жамбул областидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Қордайдаги трассада йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 11 киши ҳалок бўлди. Марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Республика президентига телеграмма юбордим. Йўлларимиздаги ҳолат ИИВ йиғилишида айтганимдек бехавотир эмас. Ҳукуматга кечиктириб бўлмас чоралар бўйича топшириқлар бердим!», деган Қозоғистон президенти твиттердаги расмий саҳифасида.

20 апрель куни тонгда, маҳаллий вақт билан соат 05:09да Қозоғистон жанубидаги Жамбул области Қордай тумани ҳудудида, «Олмаота—Тошкент» трассасининг 181-километрида Van Hool русумли йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Автобусдан олдинда кетаётган Toyota Camry автомобили юк машинаси билан тўқнашгач, ҳайдовчиси тўқнашувдан қочишга уринган ва автобус ағдарилиб кетган.

Ҳодиса жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, кейинроқ уларнинг 3 нафари вафот этган.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ Жамбулдаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканини тасдиқловчи ахборот йўқлиги, жароҳатланганларнинг 7 нафари ўзбекистонликлар экани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистоннинг Жамбул области ҳудудида, «Олмаота—Тошкент» йўлидаги йўловчи автобус ҳалокати бўйича маълумот берган эди. Ва
жароҳатланганларнинг 7 нафари ўзбекистонликлар экани ҳақида хабар берганди.