Тошкент – Нью-Йорк авиарейси яна биттага кўпайди

Бу ҳақда миллий авиакомпания хабар берди.

2019 йил 2 апрель кунидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Нью-Йорк шаҳрига парвозларининг сонини яна биттага кўпайтиради. Бу йўналишдаги фуқаролик рейсларининг учиш жадвали қуйидагича (маҳаллий вақт билан):

Сешанба куни:

HY 101 Тошкент (07:05) – Нью-Йорк (10:55);

HY 102 Нью-Йорк (12:55) – Тошкент (09:55 Чоршанба).

Авиачипталарни компаниянинг авиакассаларидан ёки вебсайтидан онлайн буюртма бериш ва сотиб олиш мумкин.