Саёҳат учун яна бир қизиқарли жой очилди: Қатарнинг «Саҳро атиргули» музейи

Доҳада Қатар миллий музейи очилди. Денгиз қирғоғи ҳудудида жойлашган ушбу музей аэропортдан шаҳар марказига боришда туристларнинг биринчи ташриф буюрадиган ва томоша қиладиган жойи бўлади.

Фото: SORIN FURCOI/AL JAZEERA

Музейга кириш йўли 900 метр узунликдаги лагунадаги 114 та фавворали ҳайкалчалардан иборат. Қум рангли музей архитектураси улкан мозаикага ўхшатиб қурилган ва унинг кўп қиррали томи 3600 та турли хил шакл ва ўлчамдаги 7600 панелдан ташкил топган.

Ушбу музейининг ички қисми эркин ҳаракатланишга мос майдон шаклида қурилган бўлиб, бу ташриф буюрувчиларга яхши таассурот олишлари учун қулайликдир.

Фото: SORIN FURCOI/AL JAZEERA

Музей раҳбарияти ўз олдига ташриф буюрувчиларга Қатарнинг ўтмишдаги бадавий тарихини ва энергияга бой бугунги кунини таништиришни асосий мақсад қилиб қўйган.

Майдони 52000 квадрат метрлик Қатар миллий музейи Доҳанинг сувли қирғоғидаги бурчакда жойлашган. Бино қурилишига 10 йилдан ортиқ вақт кетди. Лойиҳа архитектори фрациялик Жан Нувель ҳисобланади.

Фото: SORIN FURCOI/AL JAZEERA