Дариға Назарбоева Қозоғистон Сенати спикери этиб тайинланди

Шу йилнинг 20 мартидан Қозоғистон Сенати раиси Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Президенти сифатида қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди.

Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд қабул қилгандан сўнг, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг номини мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев шарафига «Нурсултон» деб ўзгартиришни таклиф қилди ва бу парламент вакиллари томонидан кенг қўллаб-қувватланди.

Вақтинча президентлик лавозимига киришган Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ўрнига Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева бугуннинг ўзида Сенат спикери (раиси) сифатида сайланди.