Виза фирибгари қамалди, пуллари мусодара қилинади

Нью-Йоркнинг Рочестер шаҳрида яшовчи бир эркак киши иммиграцион виза билан боғлиқ фирибгарликда айбланиб, 12 ой ва 1 кунга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар берди АҚШ Иммиграция ва Фуқаролик Хизмати (USCIS).

Бу ҳақда хизмат ўзининг Твиттердаги саҳифасида эълон қилган.

Айблов хулосасида айтилишича, бу жиноятчининг виза қаллобликлари натижасида қўлга киритган 1 млн доллардан ошиқ пул маблағлари ҳам мусодара қилинади.