YouTube, Facebook Ўзбекистонда яна очила бошланди

19 февраль, сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда YouTube видеохостинги ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи муаммосиз очила бошланди. Facebook ижтимоий тармоғи эса носозликлар билан, жуда секин юкланмоқда.

Ушбу учта ресурсдан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти сентябрь ойида номаълум сабабларга кўра ёпиб қўйилган эди, бироқ уларнинг ҳар учаласига VPN орқали кириш мумкин бўлаётганди.