Шаҳрисабз ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхатидан ўчирилиши ҳақидаги маълумот ёлғон

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси махсус ахборот билан чиқди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси қатор ОАВнинг ЮНEСКО Умумжаҳон мероси маркази томонидан Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳрини Умумжаҳон мероси рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётгани борасида тарқатган ахборотини рад этган.

Хабарга кўра, доимий ваколатхона Умумжаҳон мероси маркази раҳбарияти билан олиб борилган маслаҳатлашувлардан кейин шуни таъкидлайдики, мақолаларда номлари қайд этилган мутахассисларнинг Умумжаҳон мероси марказига алоқадорлиги йўқ ва унинг номидан бирон бир баёнот беришга ваколатли эмас.