GM Uzbekistan номи ўзгартирилади

    GM Uzbekistan ўз номини келгуси бир неча ой ичида ўзгартиради. Бу ҳақда Тошкентда сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида хабар берилган.

    Компаниядан маълум қилишларича, янги ном ҳақида алоҳида эълон қилинади. «Ўзавтосаноат» муқаддам General Motors’нинг улушини сотиб олгани туфайли ўз номини ўзгартирмоқда.

    Хабар берилишича, 2018 йилда автомобиллар ва бутловчи қисмлар экспорти 25,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2019 йилда бу кўрсаткични 118,6 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда. Компания маҳсулотлари экспорт қилинаётган мамлакатлардан ташқари, Афғонистонга автомобилларни етказиб бериш бошланади.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда компания 220 667 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Компания тарихида илк бор рекорд 2018 йил декабрида қайд этилди. Ўшанда 34 117 автомобиль ишлаб чиқарилди.