Ўзбекистон АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилади

    Ўзбекистон ўзининг валюта резервлари таркибида олтиннинг улушини қисқартиради ва АҚШнинг ғазначилик облигацияларини харид қилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Reuters’га маълум қилди.

    “Жорий йилдан бошлаб, Марказий банк ўз резервларини диверсификация қилишни бошлайди ва маълум миқдорда АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилади”, деди у.

    Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон резервларининг тахминан ярмини олтин ташкил қилади. “Биз босқичма-босқич резервимиздаги олтин улушини камайтириб борамиз ва унга АҚШ облигацияларини қўшамиз”, деди у.