Америкалик ватандошимиз Атабек Назиров янги лавозимга тайинланди

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Атабек Назиров янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

    Назиров Атабек Анварович 1975 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

    МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

    1998-2002 йй. –  Голдман Сакс Груп, Нью-Йорк (АҚШ) товар биржаларида хусусий капитал ва операцияларни бошқариш, тахлилчи

    2002-2004 йй. – Европа тикланиш ва тарққиёт банки (Буюк Британия, Лондон) тўғридан-тўғри инвестициялар департаменти, таҳлилчи;

    2004-2006 йй. – Авацент Гроуп, Вашингтон (АҚШ ) консалтинг хизматлари бўйича инвестицион таҳлилчи,;

    2006-2007 йй. – Тройка диалог, Москва, Россия инвестицион банкинг бўлими банкири;

    2007-2009 йй. – Москва ва Новосибирск, Россия  МДМ Банк/ Axiom Capital корхона молиялаштириш, бирлашиш ва сотиб олиш ва капитал қўйиламлар бўйича директор;

    2009-2018 йй. – Европа тикланиш ва тарққиёт банки (Буюк Британия, Лондон) саноат ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси катта ҳудудий банкири, (2013 йил июль ойида етакчи банкирлар сифатида янгиланди;

    2018-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

    2018-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи

    2018 й.  –  ҳ.в. – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари.

    Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг штат бирлиги, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг лотереяларни ташкил этиш фаолияти бўйича вазифа, функция ва ваколатларини бажарадиган янги тузилма саналади.