Шавкат Мирзиёев ҳукумат таркибида жиддий ўзгаришларни амалга оширди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Эльяр Мажидович Ганиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

    Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Нодир Собирович Отажонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

    Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

    Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тасдиқланди.

    Сунатулла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

    Шуҳрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Шуҳрат Вафаевга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш ҳам юклатилган.

    Бадриддин Нурутдинович Абидов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.