Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик миссиялари икки мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди

    2019 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонасида Америка Қўшма Штатларининг хориждаги дипломатик миссиялари раҳбарлари мажлисида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига келган АҚШнинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Алан Мельцер билан учрашув бўлиб ўтди.

    Февраль ойида ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашувларнинг кун тартиби, муддати ва даражаси масалаларининг Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик миссияларига боғлиқ жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

    Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик миссияларининг консуллик хизматлари орқали икки мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.