Тошкентда уч ойлик фарзандини 300 долларга сотаётган ота-она қўлга олинди

    Тошкентда ота-она ўзларининг уч ойлик ўғил фарзандини бошқа бир фуқарога Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий мавзесида 300 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бу Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.

    Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ота-онага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.