Сенат раиси Россиядаги ўзбеклар билан учрашади

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Россияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

    2018 йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Ташриф дастуридан Москва шаҳрида Россия Федерал мажлиси палаталари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, Олий Мажлис Сенати ва Федерал мажлиснинг Федерация Кенгаши ҳамкорлиги бўйича Комиссия мажлиси, савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бағишланган икки давлат бизнес вакилларининг Савдо-саноат палатасидаги давра суҳбатида иштирок этиш ўрин олган.