Америкалик ватандошимиз Ўзбекистон Халқ банки раиси ўринбосари этиб тайинланди

Фарҳод Саламов Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида “Турон24” сайти хабар берди.

Фарҳод Саламов 1979 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавриатини, Колорадо техника университети (АҚШ) магистратурасини тамомлаган.

Фарҳод Саламов 2014 йилдан бери U.S. Bank (АҚШ) бош офисининг барқарор процеслар ечимлари масалалари бўйича ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди. У Халқ банкининг тўртинчи ўринбосари сифатида Ўзбекистонда иш бошлаган.