Ўзбекистон иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди

    Ўзбекистон Республ2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилди.
    2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
    иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;
    ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;
    болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;
    зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланди.
    Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.