Чет элдаги энг муваффақиятли ўзбеклар рўйхатида икки америкалик ватандошимиз ўрин олди

UCell Business чет элдаги ўзбеклар орасидан энг бой ва муваффақиятли кишилар рўйхатини тузди. Унга кўра, Алишер Усмонов 12,4 миллиард долларлик капитали билан биринчи ўринни эгаллаган.

Кейинги ўринни эса яна бир россиялик ўзбек тадбиркори Искандар Маҳмудов эгаллаган. Унинг мол-дунёсини 7,2 доллар миқдорида баҳолашган.

Учинчи ўринни эса Паттох Шодиев 1,2 миллиард долларлик маблағи эгаллаган.

Нью-Йоркдаги Credit Exim компанияси асосчиси Дилмурод Асқаров эса рўйхатнинг тўртинчи ўрнида қайд этилди. Унинг капитали ҳақида маълумот берилмаган. Дилмурод Асқаров 2017 йилда Forbes’нинг 30 ёшдан кичик бўлган осиёлик энг бадавлат тадбиркорларнинг ўттизталик рўйхатида қайд этилди.

IT-тадбиркор, ахборот технологиялари бўйича бизнес-аналитик, инвестор Бобир Оқилхонов рейтингда бешинчи ўринни эгаллади. У яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг технологиялар бўйича инвестиция директори этиб тайинланган эди.

Бобир Оқилхонов 2016 йил майидан бери АҚШда яшайди, бунгача эса ўн йил Австралияда ва олти йил Россияда яшаган. “Менимча, яқин 10-15 йил ичида бу ерда ўзбекистонликлар сони янада кўпаяди. Ҳозир бу ерда яшаётганларнинг фарзандлари катта бўлишади, ўқишади, ишга киришади. Кўпи билан 20 йилдан кейин АҚШда ўзбекистонликлардан чиққан биринчи миллиардерни кўрсак керак”, — деган эди у.