Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда доимий прописка олишни осонлаштирди

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ҳукумат қарорига мувофиқ қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Энг муҳимлари:

👉 турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас (яъни прописканг йўқ экан деб, масалан поликлиникадан қайтариб юборилмайди);

👉 кўпчилик сўраётганди, энди 1 сўмга уй олса ҳам пропискага кириш мумкин бўлса, олди-сотди шартномасини нотариусдан расмийлаштиришда давлат божи қанча бўлади, деб. Вазирликнинг берган изоҳига кўра, ҳар қандай суммадаги олди-сотди вақтида давлат божи энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлиши мумкин эмас;

(Лекин бир эътиборли жиҳати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишига ҳозирча рухсат берилмади).

👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролардан вақтинча ҳисобга туриш учун турар жой майдони бериш тўғрисидаги ариза ва уй-жой ҳужжатларининг нусхаси талаб этилмайди. Бунда мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризасининг ўзи кифоя. Бундан ушбу тоифадаги шахслар нотурар жойларда ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Бу масалада айниқса қурувчилар жуда қийналишарди. Объектда ишлаётган ишчиларни “участковой” олиб кетавериб, роса безор қиларди. Энди анча осонлашибди — изоҳ Хушнудбек Худойбердиев;

👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга туриш учун турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш (текин фойдаланиш) тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхасини тақдим этиш шартлиги бўйича талаб бекор қилинди.