Америкалик лотереяда 1,6 миллиард доллар ютиб олди

Бир неча ой давомида миллионлаб америкаликларнинг ҳаловатини олиб қўйган Mega Million лотереясининг сешанба оқшомида бўлиб ўтган ўйинида жанубий каролиналик 1,6 миллиард долларлик жекпотни қўлга киритди. Бу ҳақда The Associated Press хабар берди.

Демак, қуйидаги рақамлар Жанубий Каролинада истиқомат қиладиган кишига омад келтирган: 5, 28, 62, 65, 70 ва Mega Ball 5.

Ушбу жекпот лотереялар тарихидаги энг катта маблағ бўлиб, жекпот июль ойидан бери ошиб бораётган эди. бунгача калифорниялик бир гуруҳ ҳамкасблар 543 миллион доллар ютиб олишган эди.