Америкаликлар Тошкентни чет эллик инвесторларга реклама қилишади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида АҚШнинг Oppenheimer компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.

Унда пойтахт ҳудудида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Oppenheimer компанияси вакили Тошкентнинг инвестицион жозибадорлигини жаҳонда кенг тарғиб этишда кўмак беришини таъкидлади. Хорижий инвесторларни жалб қилиш учун пойтахтнинг жаҳон молиявий рейтингида муносиб ўрин эгаллаши борасида амалий ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, Oppenheimer компанияси Америка, Европа ва Осиё қитъаларида ўзининг дилерлик марказларига эга бўлиб, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес маслаҳатлар бериш билан шуғулланади.