Майк Тайсон ҳақиқатан ҳам Тошкентдан уй сотиб олган

Америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказида қурилаётган Gardens Residence турар жой мажмуасидан ўзига уй сотиб олди. Бу ҳақда xs.uz сайти бино девелопер компаниясига таяниб хабар берган.

Маълумотларга кўра, мутлақ вазн тоифасининг собиқ чемпиони 2020 йил бошига қадар қуриб битказилиши кутилаётган апартаментдан харид қилган. Мазкур уй премиум классдаги ҳашаматга эга бўлиши айтилмоқда.

Тошкентда “Тайсонга қўшни бўлишни истайсизми?“ ёзуви туширилган рекламалар пайдо бўлган. Компания вакили бу шунчаки айтилган гап эмас, ҳақиқатан ҳам Тайсон Тошкентдан уй сотиб олганини билдирган.