Нью-Йоркда сартарош ҳақини тўламаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Нью-Йорк штатининг янгиланган қонунига кўра, эндиликда гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарда кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўланиши лозим. www.usa.one сайтининг ёзишича, илгари агар сиз ҳақ тўламасангиз, жиноят содир этган ҳисобланмас эди.

Бундай тартиб шу пайтга қадар фақат ресторанларга татбиқ этилган бўлиб, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар мазкур қонун доирасидан ташқарида бўлган. Қонундаги ушбу бўшлиқни деб кичик бизнес эгалари жабр кўриб келган. Яъни мижоз хизмат учун ҳақ тўлашдан бўйича товласа, можарони суд орқали унча оғир бўлмаган ҳуқуқбузарлик сифатида ҳал қилишга уриниб келишган.

Қонунга ўзгартишлар шу йилнинг 26 сентябридан кучга кирди.