Бухорода ЙТҲда ҳалок бўлганлар жўхори олиш учун бораётган бўлган

    Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 07:30 лардафуқаро В.Қобилов бошқарувидаги «Вобкент Гулшани» МЧЖга тегишли бўлган, «ИСУЗИ» русумли, 80 Y 120 КА давлат белгили автобус Когон туманидаги «Zelich oil» метан газ қуйиш шаҳобчасидан ёқилғи қуйиб, тахминан 700 метр масофа юргандан сўнг, мазкур А380 автомобиль йўли «Когон-Қоровулбозор» йўналишининг 201 км.да ҳаракатланиб кетаётганида, автоулов газ балони портлаган.

    Натижада, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар фуқаро жароҳатланиб, уларнинг 4 нафари ҳодиса жойида ва 1 нафари шифохонада вафот этган, қолган 21 нафар йўловчининг 5 нафари оғир, 7 нафари ўрта оғир ҳамда 9 нафари енгил аҳволда, 5 нафар оғир бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига, қолганлари эса Когон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига ётқизилиб, уларга шифокорлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар рўйхатини эълон қилди:

    Вафот этган фуқаролар:

    1. Хилола Жумаева, 1982-й.т.
    2. Эргашева Фотима, 1972-й.т.
    3. Нилуфар Жумаева, 1984-й.т.
    4. Робия Саъдуллаева, 1985-й.т.
    5. Гулшода Розиқова, 1970-й.т.

    Тан жароҳати олган фуқаролар:

    1. Вали Қобилов, 1972-й.т.(ҳайдовчи, оғирБухоро РСҲТЁИМда);
    2. Фазила Батирова, 1957-й.т.(йўловчи, оғирБухоро РСҲТЁИМда);
    3. Хурмат Ўринова, 1986-й.т.(йўловчи, ўрта оғирБухоро РСҲТЁИМда);
    4. Гулзода Розикова, 1976-й.т.(йўловчи, ўрта оғирБухоро РСҲТЁИМда);
    5. Малика Бекмуродова, 1982-й.т(йўловчи, ўрта оғирБухоро РСҲТЁИМда);
    6. Фарида Атоева, 1987-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    7. Гуландом Розикова, 1977-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    8. Мухтор Саноев, 1968-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    9. Гулноз Розикова, 1972-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    10. Абера Шоҳназарова, 1986-й.т. (йўловчи, ўрта оғир);
    11. Инобат Пулатова, 1972-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    12. Аҳад Насруллаев, 1982-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    13. Зайнаб Тошева, 1970-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    14. Гафур Аслонов, 1955-й.т.(йўловчи, ўрта оғир);
    15. Гулсум Розикова, 1974-й.т.(йўловчи, енгил);
    16. Садоқат Журақулова, 1996-й.т.(йўловчи, енгил);
    17. Маржона Жабборова, 1999-й.т.(йўловчи, енгил);
    18. Сарвиноз Журакулова, 1992-й.т.(йўловчи,енгил);
    19. Нигина Жумаева, 1991-й.т.(йўловчи, енгил);
    20. Гуландом Эргашева, 1976-й.т.(йўловчи, енгил).
    21. Вали Эргашев, 1968-й.т.(йўловчи, енгил).

    Жиноий иш очилди

    Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 18 сентябрда вилоят ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ ТБ зиммасига юклатилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотларига асосланиб, Gazeta.uz сайти хабар тарқатди.

    Дастлабки тергов давомида судга оид тиббиёт, автотехника ва ёнғин техника экспертизалари тайинланди.

    Шунингдек, «Zelich oil» метан газ қуйиш шаҳобчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш нормаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш борасида, мутахассислар жалб қилиниб, ўрганишлар олиб борилмоқда.

    Аниқланишича, Қоровулбозор туманидаги «Рахмон Ахмад» фермер хўжалиги раиси Р.Аҳмедов Вобкент тумани «Пушмон» МФЙ, «Ҳайрабодча» қишлоғида яшовчи Г.Розиқова томонидан 25 нафар фуқародан иборат қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш учун ташкил қилинган мавсумий мадад гуруҳи билан фермер хўжалигида экилган маккажўхори сўтасини олиш учун Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлган.

    Жабрланганларнинг оилаларига ижтимоий кўмак бериш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

    Kun.uz’нинг Бухоро вилояти ИИБга таяниб хабар беришича, 2018 йилнинг ўтган даврида “ZELICH OIL GAZ” метан газ қуйиш шохобчасида автотранспорт воситаларига газ қуйилганидан сўнг содир этилган шу каби бахтсиз ҳодисалар сони 2тани ташкил қилиб, бугунги ҳолат учинчиси ҳисобланади.

    Ҳукумат комиссияси тузилди

    Президент топшириғи билан ҳукумат фармойиши асосида махсус ҳукумат комиссияси тузилди. Унга Бош вазир ўринбосари Н. Отажонов раҳбарлик қилади. Комиссия ҳарбий борт билан Бухорога етиб борган.

    Комиссия жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар яқинларига тиббий ва психологик ёрдамни ташкил қилади.

    Фавқулодда юз беришига сабаб бўлган омилларни ўрганади ва уларни бартараф этиш чораларини кўради.

    Жасадлар танилиши ва аниқланиши билан Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳалок бўлганлар яқинлари ва қариндошларига дафн маросимларини ўтказишга ёрдам беради.

    Жабарланганлар ва ҳалок бўлганлар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади.

    Жасадларни манзилига олиб бориш чоралари кўрилади.

    Ҳукумат фармойиши билан икки ой ичида газ балонларида ҳаракатланадиган барча автомобиль трансорти воситалари, шу жумладан, уларга хизмат кўрсатадиган газ қуйи шохобчалари, котель, печь ва газда ишлайдиган бошқа жиҳозлар техник ҳолати тўлиқ ва атрофлича инвентаризациядан ўтказилади.