Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz хабар беришича, «Ўзбектелеком» бош директори Фарҳод Рўзиев Ўзбекистонда Skype мессенжери иши тикланганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, республикада Skype оммавий мессенжеридан тахминан 3-4 йилдан бери фойдаланиш имкони йўқ эди. Бунга нима сабаб бўлгани борасида расмий хабар ҳам берилмаган.
Бошқа нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистонда, шунингдек, Viber, Whatsapp мессенжерлари фаолиятидаги муаммолар ҳам бартараф этилган.