Green Card лотереяси натижалари эълон қилинади

2018 йилнинг 15 май куни «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» — Green Card лотереяси натижалари эълон қилинади.
Лотерея махсус сайтидаги маълумотларга таяниладиган бўлса, Чикаго (АҚШ)да «Грин-кард» натижаларини 15 май куни эрталаб 11:00 дан, Нью-Йоркда 12:00 дан, Тошкентда 21:00 дан бошлаб текширишни бошлашлари мумкин мумкин.

Қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи маълумотлардан фойдаланиб, натижаларни https://www.dvlottery.state.gov/ сайтига кириб, рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги рақам (код), фамилия ва туғилган йили ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали текшириши мумкин.

DV-2019 учун электрон ариза топшириш даври 2017 йил 18 октябрда бошланиб 2017 йил 22 ноябрда тугаган эди. Лотерея натижаларини 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар текшириш мумкин бўлади.