Ботиржон Асадов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Ботиржон Асадов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати. 5 февраль куни у маҳкама жамоасига таништирилди.

Ботиржон Асадов 2017 йил баҳоригача Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган. Майда Сенат аъзоси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм қўмитаси раиси ўринбосари бўлди.

20 июнь куни Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.