“Ўзбекистон ҳаво йўллари” халқаро қатновлар учун авиачипталар нархини арзонлаштириши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқини берди.

Бунда, Президент топшириғига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизми жорий этилади.

Шунингдек, қарорга кўра, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида “Қарши” халқаро аэропортини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига берилади. Аэропорт ҳудудида “Очиқ осмон” режими, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилинади.