АҚШ: Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда “тарихий рол”ни ўйнамоқда

АҚШ давлат департаменти расмий Тошкент томонидан уюштирилаётган Афғонистондаги тинчликка эришишга бағишланган конференция ҳақида фикр билдирди.

Конференция Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилаётган бўлиб, Афғонистон ҳукумати ҳам мазкур анжуманда қатнашади. Ўзбекистон ушбу масалада тарихий роль ўйнамоқда, департаментнинг расмий вакили Ҳезер Науэрт.

Унинг айтишича, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэлсс ушбу масаладаги музокараларда қатнашиб, бу ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг урғу беришича, у ҳақиқатан ҳам янги Тошкентни кўраётганини билдирган.

“Биз Ўзбекистон Афғонистондаги барқарорликда тарихий ролни ўйнамоқда ва ушбу конференция кўп жиҳатдан Ўзбекистоннинг халқаро майдонга қайтишини англатади, деб ҳисоблаймиз”, — дея иқтибос келтиради Gazeta.uz Ҳезер Науэртдан.

У Афғонистон ҳукумати ҳамда АҚШ вакиллари Тошкентдаги анжуманда иштирок этишини эслатиб ўтди.

Мақсад — тинчликка эришиш бўйича афғон ҳукумати саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлаш юзасидан халқаро кучларни мувофиқлаштириш учун қатор халқаро шериклар билан биргаликда муносабатларни ўрнатишга уринишдан иборат.