АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Қозоғистондаги фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирди

Америка қўшма штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Қозоғистонда рўй берган воқеа юзасидан ҳамкордлик изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз,  бугун, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда 52 киши ҳалок бўлди.

Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хабарига кўра, Ўзбекистондан Россияга йўл олган автобусда жами 57 нафар одам бўлган. Ёнғин чиққан пайтда 5 нафари қочиб, омон қолишга улгурган, қолгани воқеа жойида ҳалок бўлган.

«АҚШ элчихонаси барча америкаликлар номидан Қозоғистонда автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади элчихона саҳифасида.