«Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбари ишдан олинди

Улуғбек Розуқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси бош директори лавозимидан озод қилинди, дея хабар қилди «Газета.uz”га компаниядаги ахборот манбаси.

Бунга қадар бош директорнинг биринчи ўринбосари, унгача эса Тошкент халқаро аэропорти директори лавозимида ишлаган Бахтиёр Ҳакимов унинг ўрнига тайинланди.

Улуғбек Розуқулов (1969 йилда туғилган, М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети битирувчиси, Россия Фанлар академияси иқтисодиёт институти аспирантурасини тамомлаган, иқтисодиёт фанлари номзоди) МАКка ўтган йилнинг августида раҳбарликка тайинланган эди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Аввал Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий масалалар бўйича департаменти директори бўлга