Россияда 4 нафар ўзбекистонлик ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистон Ташқи ишлар визирлиги расмий сайти хабар беришича, Разянь вилояти Ряжск тумани (Россия) полицияси 2017 йил 11 январь куни тунида Шереметьево қишлоғидаги хусусий уйда Ўзбекистон Республикасининг 4 нафар фуқароси ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берди. Вилоят тергов бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, уларнинг барчаси маҳаллий фермада расман меҳнат қилиб келган. 

Вафот этганлар:

1. Самадов Панжи Норсоатович, 10.05.1966 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Қизилжар шаҳарчаси, Чортош кўчасида истиқомат қилган;

2. Пазилов Ўрмонжон Нўмонович, 22.01.1966 йилда Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган, Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Вохилхарам қишлоғида истиқомат қилган;

3. Мирзожонов Алижон Юлдошович, 25.09.1969 йилда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Чимён қишлоқи, Дўстлик кўчасида истиқомат қилган;

4. Хайитов Самат Илмуратович, 09.07.1981 йилда Навоий вилояти Навбахор туманида туғилган, Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, 11-даҳа, 8-уй, 8-хонадонда истиқомат қилган.

Ўзбекистон фуқароси Саидов Шерхон Муҳаммадович (26.11.1990 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Улфатбиби қишлоғи, Бештуво кўчасида истиқомат қилади) Ряжск туман шифохонаси реанимация бўлинмасида оғир аҳволда ётибди.

Жойида амалий ёрдам кўрсатиш ва зарур масалаларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Рязань вилоятига йўл олди.