Ўзбекистонда 50 йил бирга яшаган 23 та оила никоҳи бекор қилинди

2017 йил давомида Ўзбекистон ФҲДЁ органларида 31 930 та никоҳ бекор қилинди. Ажримлар сони 2016 йилга нисбатан 2 609 тага кўпайди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

2017 йилда никоҳи бекор қилинган оилалар таҳлил қилинганда, 1—8 йилгача ўзаро эр-хотин сифатида яшаб кейин ажрашганлар сони 18 575 тани (58 фоиз) ташкил қилган. Шундан 2 йилдан 3 йилгача бирга яшаб 5 174 та (16,2 фоиз) ва 4 йилдан 5 йилга бирга яшаб 5 524 та (17,3 фоиз) оила ажрашган.

50 йил бирга яшаб, яъни «Олтин тўйлари» бўлган 23 та оиланинг никоҳи бекор қилинган. Шунингдек, 60 йил (1 та), 61 йил (2 та), 63 йил (1 та) ва 67 йил (1 та) бирга яшаган оилаларнинг ҳам никоҳи бекор қилинди.