АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс мазкур ҳафтада Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Элис Уэллс Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва ҳудудий масалалар, шунингдек иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун юқори мартабали расмий шахслар билан учрашади.

Элис Уэллс Ўзбекистонга келгунига қадар яъни 30 январь куни Лондонга бориб, Буюк Британия ҳукуматининг мансабдор шахслари билан учрашади ва стратегик тадқиқотлар халқаро институтида ҳудудий масалаларни муҳокама қилади.