Ғофур Раҳимов «AIBA»га президент бўлди

Бугун, 27 январь куни Халқаро бокс федерацияси(«AIBA»)нинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақида Xabar.uz сайти хабар тарқатди.

«AIBA»нинг амалдаги президенти Франко Франчелли ўрнига ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов президент этиб сайланди. Бунгача у вице-президент сифатида фаолият олиб бораётган эди.

— Мени сайлагани учун барча аъзоларга миннатдорлик билдираман, — деди Ғ.Раҳимов. — Дўстим Франко, сен «AIBA»ни сақлаб қолдинг. Мен ушбу жамоада 20 йилдан ортиқ вақт вице-президент бўлиб ишлаганимдан фахрланаман.

Маълумот учун, Ғофур Раҳимов 1951 йил 22 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилдан бери «AIBA»нинг ижрочи вице-президенти сифатида ишлаб келаётган эди.