Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штатида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трампга таъзия изҳор этди.

Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга сиҳат-саломатлик тилади.

АҚШнинг Вашингтон штатида 18 декабрь, душанба куни Amtrak компанияси тезюрар поезди кўприкдан қулаши оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди.

SHARE