Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2018 йили Ўзбекистонда 15 та лойиҳани амалга оширади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 2018 йили 15 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банк президенти Сума Чакрабарти Лондонда ўзбек делегацияси билан учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар беради EADaily.

ЕТТБ раҳбарига кўра, қисқа муддат давомида томонлар умумий суммаси 186 миллион доллардан ошадиган бир неча келишувни тайёрлаш ва имзолашга улгурди.

Икки томон ҳамкорлиги йўналишлари қаторидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, туризм, энергия тежаш ва қайта тикланадиган энергия манбалари, транспорт ва коммунал инфраструктура, капитал бозори ва банк-молия соҳасини ривожлантириш ўрин олгани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ноябрь ойида Тошкентда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонаси ўз ишини бошлаганди.

SHARE