Ўзбекистон аэропортларида қалин туман боис самолётлар учиши ва қўнишига ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистоннинг қатор туманларида қалин туман тушиши сабабли авиақатновларнинг мавжуд жадвалига яна тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси хабар қилди.

Компаниянинг таъкидлашича, жумадан шанба кунига ўтар кечаси кечаси самолётлар қўниши ва учиши учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро аэропортлари ёпилган. Авиакомпаниянинг 11 та авиарейси захира аэродромларга қўнишга мажбур бўлган.

Тошкент ва Самарқанддаги аэропортлардаги рейснинг мақомини онлайн-табло ёки аэропортларнинг маълумотлар бериш телефонлари (+99871 140-28-01 /02 /03 /04.) орқали билиш мумкин.

Компания юзага келган ҳолат учун кечирим сўраган ҳолда, экипаж аъзолари об-ҳаво шароитлари яхшиланиши билан авиақатновларга киришишга тайёрлигини маълум қилди.

SHARE